Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Наманганда инстаблогер "Севинчка" шериклари билан бир нечта аёлни "самосуд" қилди

27.08.2023 16:32

2

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Инстаблогер "Севинчка" таҳаллусидаги шахс ўзининг шериклари билан бировнинг уйига бостириб келиб, рўмолдаги қизни рўмолларини ечиб онасини ва ўзини самосуд қилгани акс этган видео тарқалди.

Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 21 август куни Наманган вилояти Давлатобод туманида содир бўлган.

Мазкур жанжални уюштирган шахслар аниқланган ва уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 277-моддаси (безорилик)нинг 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган