Марказий банк назорат қўмитаси йиғилишларида турли тўлов ташкилоти ва уларга хизмат кўрсатувчи банклар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хатарлар бўйича огоҳлантирилган.
Жумладан, бу масала бўйича “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди, дейилади МБ матбуот хизмати хабарида. Бунга “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонун асос сифатида келтирилган.
Назорат қўмитаси биргина август ойида 7 та йиғилиш ўтказилди ва уларда жами 38 та масала муҳокама этилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бундан ташқари 1 та микромолия ташкилотини реестрдан чиқариш масала кўрилди ва 9 та тижорат банки фаолиятида қоидабузарликлар аниқланганлиги оқибатида чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.