Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги собиқ уран конларида рекультивация ишларини амалга оширишда ёрдам беради.
ЕРҲ доирасида ажратилган 9 миллион евро миқдоридаги грант маблағлари аниқланган конларини ёпиш, уран рудасини қайта ишлаш учун фойдаланилган ташландиқ объектларни бузиш ҳамда Янгиобод ва Чоркесар конларида рекультивация ишларини амалга оширишга ёрдам беради.
Собиқ уран объекти мамлакат пойтахти Тошкентдан 75 километр шарқда жойлашган. Янгиобод шаҳри атрофидаги тоғли ерларда 7 та кон мавжуд. Маҳаллий аҳоли ўртасида Ўзбек Алп тоғлари деб номланувчи бу ҳудуд рекультивация ишларини амалга оширилгандан сўнг, экологик хавфсиз ҳудудга айланади. Бу кўплаб сайёҳларни жалб қилиши, меҳмондўстлик ва умумий овқатланиш саноатини ривожлантиришга имкон беради ва шу билан маҳаллий уй хўжаликларини қўллаб-қувватлайди.
Чоркесар-2 кони участкаси Фарғона водийсида Тошкент шаҳридан 140 км шарқда ва Наманган шаҳридан 60 км ғарбда жойлашган. Тахминан 25 гектарлик зарарланган майдонда 5 та аввал рекультивация қилинган отваллар ва иккита ташландиқ шахта мавжуд. Объектдаги мавжуд сув каналлар эскирган.
ЕРҲ ҳозирда Марказий Осиёдаги еттита устувор объектдан бештасини таъмирлаш учун маблағ ажратди (улардан 3 таси Қирғизистон Республикасида, 2 таси Ўзбекистонда ва қолган 2 таси Тожикистонда).