Таълим ва тиббиёт муассасаларига трансёғ, туз ва шакар миқдори кўп бўлган маҳсулотларни олиб кириш, тайёрлаш ва уларни сотиш бутунлай чекланади

Юртимизда келгуси 7 йил давомида ҳар йили 55 ва ундан катта ёшдаги аҳолини 100 фоиз тиббий профилактик кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштиришга катта урғу берилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида қайд этилмоқда.

Шунингдек, 40 ва ундан юқори ёшдаги аҳоли орасида жисмоний фаол аҳоли улушини 2 баробар ошириш белгиланган.

Фуқаролар ўртасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

👦🏻 5 ёшгача бўлган болалар орасида бўй ўсишининг кечикиши мавжуд бўлганлар, вазн етишмаслиги ва ортиқча вазнга эга бўлганлар улушини 2 баробарга камайтириш;

Таълим ва тиббиёт муассасаларига таркибида трансёғ, туз ва шакар миқдори кўп бўлган маҳсулотларни олиб кириш, тайёрлаш ва уларни сотишни бутунлай чеклаш.

Шунингдек:

меъёридан ортиқ туз истеъмол қиладиган аҳоли улушини 32 фоизга;

етарлича жисмоний фаолликка эга бўлмаган аҳолини 22 фоизга;

ортиқча вазнга ва семизликка эга катта ёшдаги аҳолини тегишлича 32 фоиз ва 23 фоизга камайтириш мўлжалланган.