Бинода ҳарбий ҳаракатлар натижасида ёнғин чиққани айтилмоқда. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум, қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Судандаги тартибсизликлар 15 апрел куни бошланган ва бунга Судан армияси қўмондонлиги ҳамда ҳарбийлаштирилган Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) ўртасидаги кучлар тўқнашуви сабаб бўлган эди.
Ҳарбий таҳлилчиларга кўра, 16 сентябр куни RSF армия назоратидаги ҳудудларга, жумладан, Адлия вазирлигининг маъмурий биносига ҳам ҳужум уюштирган.
Ҳужум оқибатида бир қанча ҳукумат бинолари ёниб кетган. AFP агентлигининг ёзишича, ҳарбий нишонларга ҳужумлар 17 сентябр куни ҳам давом этган.