Аввалроқ, ЖИБ Тошкент шаҳар суди биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, пойтахтда жойлашган айрим суд биноларида Тошкент шаҳар суди, ИИББ, Миллий Гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Бу каби ўқув машғулотлари тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек стратегик объектларда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида режали равишда амалга оширилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар! Хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ва хавотирга берилмаслигингизни ҳамда вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Барча ҳаракатлар шаҳримизнинг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда», — дейилади хабарда.