«Маҳалла еттилиги»нинг вазифалари белгилаб берилди

Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллалардаги “еттилик тизими” фаолиятини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда «маҳалла еттилиги»нинг вазифаларини аниқ белгилаш лозимлиги қайд этилди. Мисол учун:

– маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

– ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

– ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

– хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

– солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

– ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.