Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

29.09.2023 09:00

53

29-30 сентябрь кунлари республикада бироз беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати баёнотида айтилади. 29 сентябрь шимол ва Бухоро-Навоий, 30 сентябрь куни Тошкент,...

29-30 сентябрь кунлари республикада бироз беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати баёнотида айтилади.

29 сентябрь шимол ва Бухоро-Навоий, 30 сентябрь куни Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Фарғона водий вилоятларида бироз ёғингарчилик бўлиб ўтиши кутилмоқда. Жойларда кутилажак ёғинлар кўп эмас.

3 октябрь кунига қадар республиканинг бошқа ҳудудларида ёғингарчилик кутилмалари мавжуд эмас.

29-30 сентябрь кунлари баъзи ҳудудларда шамол тезлиги кучайиб, чанг тўзонлари кўтарилиши мумкин.

Ҳарорат фонида ҳам катта ўзаришлар йўқ, октябрь ойининг бошлари учун меъёрий иқлимий муҳит бўлиши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган