Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила 26 октябрь куни Остона вақти билан соат 11:38 да Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “СОМЭ” МЧЖ сейсмик стансиялар тармоғи томонидан қайд этилган.
“Зилзиланинг эпицентри Олмаотадан 482 километр ғарбда Қозоғистон ҳудудида жойлашган. Магнитудаси 4,5 га тенг”, дейилади хабарда.
Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2 магнитудали ер силкинишлари Тараз шаҳрида ҳам сезилган.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази эса зилзила магнитудасини 3,7 баллга баҳолаган. Зилзила координаталари 42,67 градус шимолий кенглик; 70,81 градус шарқий узунлик, 15 км чуқурлини ташкил қилади. Зилзила эпицентри Тошкентдан 204 км шимолий-шарқда жойлашган.