7 октябрдан бери Исроилнинг кучли бомбардимонлари ва блокададаги Ғазо секторига ҳужумлари оқибатида 35 журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот идораси маълум қилди.
Ҳисоботга кўра, ҳозиргача 35 нафар фаластинлик журналист ҳужумларда ҳалок бўлган. Кўплаб журналистлар яқинларини йўқотган.
Исроил барча халқаро оммавий ахборот воситалари ходимлари Ғазо сектори шимолини зудлик билан тарк этишини талаб қилган. Бунга сектордаги мудофаа кучларининг операциялари кўламини кенгайтиришни сабаб қилиб кўрсатган.