2023 йил январ—сентябр ойларида Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетганлар сони 181,1 минг кишини ташкил этди.
Статистика агентлиги маълумотига кўра, шундан 76 минг нафари эркаклар, 105,1 минг нафари аёллардир.
Кўчиб кетганлар сони шаҳар жойларида 124,4 минг кишини, қишлоқ жойларида 56,7 минг кишини ташкил этди. Унинг асосий қисми Қозоғистон (жами 81,3 фоиз), Россия (15,3 фоиз), Қирғизистон (0,5 фоиз), Жанубий Корея (0,5 фоиз), Туркманистон (0,2 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (2,2 фоиз)га кўчиб кетишган.
Кўчиб кетганларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимлаганда 81,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Кўчиб кетганларнинг 2022 йилнинг 9 ойига нисбатан жорий йил ўсиш суръати энг юқори даражаси Қорақалпоғистон Республикасида 168,4 фоизга, Навоийда 143,7 фоизга, Бухорода 121,4 фоизга, Хоразмда 115,9 фоизга ва Тошкент шаҳрида 115,4 фоизга тенг бўлган.