Қайд этилишича, ЙТҲларнинг аксарияти пиёдалар учун белгиланмаган жойлардан ва светафорнинг тақиқланган чироғида ўтиш пайтида содир бўлган.
Таъкидланишича, шу йилнинг 17 октябрдан диққат пиёда кенг қамровли профилактика бошланиб, унда мингдан ортиқ ходим ва жамоатчилик вакиллари жалб этилди. Тадбир бошида 5 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдалар аниқланиб маъмурий жавобгарликка тортилди.
Шу боис Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фуқароларни пиёдалар учун алоҳида ажратилган йўлаклардан, тратуарлардан, улар бўлмаганда эса йўлнинг бир четидан оқимга қарама-қарши ҳаракатланишга чақирди.
Шунингдек, ҳайдовчилар томонидан пиёдаларга йўл бермаслик оқибатида 100га яқин ҳолатлар аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилгани ҳам маълум қилинди.