Самарқанд вилояти Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан 2023 йил 1 ноябрда Самарқанд вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди. Самарқанд вилоятида 2023 йил 16 ноябрдан бошлаб, ичимлик ва оқова сувларнинг янгиланган тарифлари жорий қилинади.
Унга кўра ичимлик суви:
а) аҳоли учун – 1м3 – 2 500 сўм;
б) буджет ташкилотлари учун – 1м3 – 5 700 сўм; (ҚҚСсиз)
в) улгуржи истеъмолчилар учун – 1м3 – 5 700 сўм; (ҚҚСсиз)
Оқова суви хизмати учун:
а) аҳоли учун – 1м3 – 1600 сўм;
б) буджет ташкилотлари учун – 1м3 – 4300 сўм; (ҚҚСсиз)
в) улгуржи истеъмолчилар учун – 1м3 – 4 300 сўм; (ҚҚСсиз).
Маълум қилинишича, ўтган беш йилда Самарқанд вилоятида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 54,6 фоиздан 73,1 фоизга, канализация қамрови 9,8 фоиздан 18,7 фоизга етказилган.
Шунингдек, келгуси беш йилда вилоятда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 73,1 фоиздан 92,5 фоизга, канализация хизмати қамрови 18,7 фоиздан 45,1 фоизга етказилиши режалаштирилган. Бунинг учун 2,3540 триллион сўм эвазига, 4361,20 минг километр ичимлик суви ва 472,9 километр канализация тармоғи, шунингдек, 432 та сув ва 45 та канализация иншоотлари барпо этилиши белгиланган.