«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати хабар беришича, 7 ноябр куни Тошкентнинг учта туманида вақтинча электр энергияси ўчирилади.
Маълумотларга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва тармоқлардаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 7 ноябр куни қуйидаги туманларда электр таъминоти маълум муддатга ўчирилади:
Олмазор тумани: «Истиқбол» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача;
Чилонзор тумани: «Зарқўрғон» МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача;
Юнусобод тумани: «Биллур» МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.