“Толибон” Ҳирот вилоятидаги бир қатор қизлар таълим марказларини ёпди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб, Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Манбаларга кўра, “Толибон” вакиллари Ҳиротдаги кўплаб қизлар ўқув марказларига бостириб кирган. Улар марказга кириш йўлларини тўсиб, дарвозаларни муҳрлаб, унга ўзларининг муҳрларини босган. “Толибон” бунгача ўқув марказлари расмийларига огоҳлантириш бериб, уларнинг кўрсатмаларига риоя қилмаса, ҳибсга олиниши ва қамоққа олиниши билан таҳдид қилган.
Таълим марказлари ёпилишига эркак ўқитувчиларнинг қизларга дарс бериши сабаб қилиб кўрсатилган. Ғазни вилоятида ҳам худди шундай вазият кузатилган. Охирги икки йил давомида “Толибон” қизларнинг олтинчи синфдан кейин юқори синфда ўқиши ва университетларда таҳсил олишини тақиқлаб келади.