Полиция ФСБ ва Россия гвардияси ОМОН бўлинмалари кўмагида текширган чет эл фуқароларининг беш нафари Россия миграция қонунчилигини бузгани аниқланган. Россия фуқаролигини олган 13 нафар хорижлик ҳарбий комиссариатда рўйхатдан ўтмаган. Энди улар чақирув қоғози асосида “военкомат”ларга келишлари шарт қилинди.
Челябинскдаги йирик бозорларда муҳожирларга қарши мунтазам рейдлар ўтказилади. Ҳозирда мигрантларни ноқонуний ёллаган иш берувчилар аниқланмоқда.
Ноқонуний ишлаётган ҳар бир чет эллик учун иш берувчилар 800 минг рублгача жаримага тортилади ёки 90 кунгача фаолиятини маъмурий тўхтатиб туради. Полиция, шунингдек, Россия фуқаролигини олган, аммо ҳали ҳарбий рўйхатдан ўтмаган 13 нафар хорижликни аниқлаган. Уларга ҳам ҳарбий комиссариатга чақирув қоғози берилган.
Россия Ички ишлар вазирлиги жорий йилда ўтказилган “Нелегал-2023” операцияси доирасида ўн беш мингга яқин ноқонуний мигрант Россия Федерациясидан депортация қилингани ҳақида хабар берган эди.
У хорижий фуқароларга нисбатан мамлакатдан “выдворение” ёки депортация бўйича 15 мингга яқин қарор қабул қилинганини айтган.