Тошкентда 8-синф ўқувчиси ток уриши оқибатида вафот этгани айтилмоқда

Воқеа Юнусободдаги 99-мактабнинг юқори синф ўқувчиси билан содир бўлган. Масъуллар боланинг вафот этганини тасдиқлади. Ҳозирда ўлим сабаблари текширилмоқда.
Тошкент шаҳридаги филология мактабининг 8-синф ўқувчиси таълим муассасаси ҳудудидаги очиқ электр токи симига тегиб кетгани ва оқибатда ток уриб, вафот этгани ҳақидаги хабарлар бўйича Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собировa изоҳ берди.

Унинг маълум қилишича, воқеа чиндан ҳам Юнусобод туманида жойлашган вазирлик ҳузуиридаги филология йўналишига ихтисослашган 99-мактабнинг юқори синф ўқувчиси билан содир бўлган.

«Болани ток ургани тасдиқланмаган, ҳозирда экспертиза ўтказиляпти. Натижасини кутяпмиз»,– деди Собирова.

Ҳолат юзасидан тез орада тўлиқ расмий маълумот берилиши кутилмоқда.