Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси тергов ҳибсхонасидан 2001 йилда туғилган йигит ўзини осган ҳолда топилди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, “Qalampir” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, йигит жорий йилнинг 20 ноябрь куни ўғирлик жиноятида гумонланиб қамоққа олинган. У 1 декабрь куни соат 02:30 ларда ҳибсхонада ўзини осган ҳолда топилган.
Йигитнинг ўз жонига қасд қилишига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас. Ҳибсхона камерасидаги тасвирларга кўра, йигит ўзини чойшабга осган.
Бундан ташқари, йигитнинг бурни цингани ва танасида жароҳатлар борлиги аниқланган. Шундан сўнг йигитнинг ота-онаси ўғлининг жасадини кўмишга рухсат бермаган ва экспертиза ўтказилишини талаб қилмоқда.