Филиппинда католикларнинг ибодати пайтида содир бўлган портлашда уч киши ҳалок бўлди, тўққиз киши яраланди.
Воқеа бугун эрталаб Марави шаҳридаги Минданао давлат университети гимназиясида содир бўлган.
Мазкур шаҳар 2017 йилда ҳукумат кучлари, Россия ва бошқа мамлакатларда фаолияти тақиқланган “Исломий давлат” террорчилик ташкилотига алоқадор жангарилар ўртасидаги беш ойлик жангларга саҳна бўлган.
Университет чуқур ҳайратда ва қайғуда эканлигини айтган. «Зўравонликка цивилизациялашган жамиятда ўрин йўқ ва бундай воқеанинг олий ўқув юртида содир бўлгани айниқса жирканчдир», — дейилади баёнотда. «Биз насроний ҳамжамиятимиз ва ушбу фожиадан жабрланган барча билан биргамиз.»
Портлаш жойида хавфсизлик ходимлари ишламоқда. Университетда барча дарслар тўхтатилган.