Шу йилнинг 2 декабр куни Хоразм вилоятида ТТА Урганч филиали талабаси пневмония оқибатида вафот этди, деб хабар бермоқда олийгоҳ матбуот хизмати. Ижтимоий тармоқларда талабанинг вафот этишига коронавирус (COVID-19) сабаб бўлгани ва академия филиалида ўқиётганлар ичида шамоллаш асорати бўлганларнинг рўйхати тузилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Қайд этилишича, кеча, соат 12:00 лар атрофида ТТА Урганч филиали «Даволаш факултети» 1-босқич талабаси Айтбоев Шерхон Анвар ўғли, ўткир зотилжам (пневмония) асоратлари бошлаганидан бугунги кунгача даво чораларини олиб келганига, шунингдек, тез тиббий ёрдам шифокорлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, вафот этган.
Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, хулосалар аниқ бўлганидан кейин, қўшимча маълумот берилади.
Ўз навбатида матбуот хизмати томонидан гуруҳлар кесимида «гриппга чалинганлар рўйхати» тузилаётгани бўйича ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.