Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларида жамоат транспорти нархи ўзгаради ва янги, рағбатлантирувчи ва қўшимча тарифлар жорий этилади. Жумладан, Гулистонда нархлар 1000 сўмдан 2000 сўмга ошди.
Вилояти ҳокими қарорига кўра, нархлар қуйидагича:
— бир йўловчи учун нақд пул ёки банк карталари орқали тўлов қилинган 2000 сўм;
— АТТО карталаридан тўлов қилинганда бир марталик рағбатлантирувчи нарх — 1500 сўм;
— бир йўловчининг багажини ташиш нархи 2000 сўм;
— қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф режаларини ҳисоблаш учун чекланган тариф 1500 сўм.
Шаҳар атрофида бир йўловчи километр учун тавсиявий нарх:
— автобусларда 150 сўм;
— йўналишли таксиларда 200 сўм этиб белгиланади.
Ушбу қарор эълон қилинган сана (2023 йил 4 декабр)дан кучга кириши белгиланган.