Байрам кунлари “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади

Байрам кунлари “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади
Жорий йилнинг 29, 30, 31 декабрь кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида, шунингдек, 25, 26, 27, 28 декабрь кунлари 762/761-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши:

Самарқанд 11:05 — Тошкент 13:20;

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши:

Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05;

762-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши:

Тошкент 6:59 — Қарши 10:33;

761-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши;

Қарши 16:44 — Тошкент 20:20.