Бухоро тумани ҳокими Хайрилло Жўраев қамоққа олинди

Маълумотларга кўра, Бухоро тумани ҳокими Хайрилло Жўраев Қодирович қамоққа олинди. У Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 229-4-моддаларида (ўзбошимчалик билан ер бериш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Хайрилло Жўраев Бухоро тумани ҳокими лавозимига 2020 йилнинг 3 декабр куни тайинланган ва 3 йил давомида ҳокимлик лавозимини бажарган. Бунгача у «Ғиждувон» ЭИЗ раҳбари вазифасида ишлаб келган.