Давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.
Унга кўра, малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади.
Биринчи босқичда – талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси;
Иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.
Шунингдек, “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.