Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокидаги сессияда туман ҳокими лавозимига номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. Туман Кенгаши депутатлари иштироки, фаоллари иштирокида ташкилий масала кўрилиб туман ҳокимини тайинланди.

Туман ҳокимлигига Каримов Элёр Раҳматиллаевич тайинланди.


Элёр Каримов 1986-йили Избоскан туманида туғилган. 2008-йил Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.


Фаолияти давомида молия соҳасида, Избоскан тумани ҳокими ўринбосари, Андижон вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лозимида фаолият юритган.