Ўзбекистон олтин-валюта захираси бир ойда 1,6 млрд $га кўпайди

1 январь ҳолатига мамлакат захираси $34 млрд 564,7 млнни ташкил қилди. Бу декабрь бошига нисбатан $1 млрд 668,8 млнга кўп.

Захираларнинг
▪️$9 млрд 369,5 млни хорижий валютада,
▪️$24 млрд 632,2 млни олтинда сақланяпти.

Бир ойда олтин ҳажми 11,6 млн трой унциядан 11,9 унцияга кўпайган.