Тана вазни ошгани сари юрак-қон томир тизимига тушаётган юклама ошади. Тана ҳажми катта бўлгани учун юрак катта қаршиликка учрайди.
Қон томирлари деворларига бўладиган босим ҳам кучаяди. Бунда қон томирлари деворлари қаттиқлиги ошади. Бунда қон томирларида қон қийналиб оқиши ва қон босими ошишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, ортиқча вазнда юзага келадиган холестирин қон босимига таъсир ўтказади. У қон томир деворлари четига ёпишиб, қон томирнинг ички қисми кичрайишига сабаб бўлади.
Яъни катта томир торайиб боради ва ундан қон ўтиши қийинлашади.