Зилзилада ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланади. Туркия. бир йилдан сўнг…

Бундан бир йил муқаддам Туркияда юз берган даҳшатли зилзила оқибатида 50 мингдан зиёд, унга қўшни Сурияда эса салкам 8,5 минг киши қурбон бўлди. Орадан бир йил ўтиб зилзила юз берган жойлар ҳозир қандай аҳволда экани ҳақида «Медуза» нашри томонидан тайёрланган фотоматериални эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

Зилзила вайронасида уйидан маҳрум бўлган инсон ўзининг вақтинчалик кулбаси ёнида.

2024 йил, февраль, Туркиянинг Сурия билан чегарадош Ҳатай вилояти ҳудудининг юқоридан кўриниши. Зилзиладан аввал бу ерда юзлаб бинолар бор эди.

Ҳатай вилояти, абгор вайроналардан тозаланган турар-жой майдони.

Ҳатай вилояти. Бир йиллик вайрона ёнидаги аёл ва унинг кучукчаси.

Антакя шаҳридаги вайронага айланган Юнон Прослов черкови. Хароба ибодатхона ёнида черков аъзолари ҳалок бўлган ўз жамоадошлари хотирасини ёд этишмоқда.

Антакядаги Renessans Residence турар-жой мажмуаси харобаларида ҳалок бўлган марҳумларнинг яқинлари. Ушбу бинонинг қулаши ортидан 800 нафарга яқин инсон вайрона тагида қолиб кетган ва улардан 269 нафари вафот этган.

Renessans биноси архитектори мамлакатдан қочишга уринаётган пайти қўлга олиниб, унга бино пойдевори сеймсик бардошли бўлмаганлиги учун айблов қўйилган.

Ҳатай вилояти қабрларига мармартош ўрнатадиган уста Али Боснак. У аввалги уйи ўрнини эгаллаган текисликлар олдида турибди. Бир йил аввал унинг уйи қулаб тушган. Эр ва хотин базўр омон қолишган эди. Аммо у ҳанузгача турар-жой биноси билан таъминланмаган. Ҳозир у ўзи қурган молхонада яшайди. Ҳатай вилоятида 24 мингга яқин инсон ҳалок бўлган, Али эса айни дамда ҳалок бўлганлар қабри учун мармартош ясамоқда.

Ҳатайдаги чодир шаҳар. Бошпанасизларнинг ҳозирги уйи.

Туркиянинг Қаҳраманмараш вилояти яқинидаги контейнер уй, иложсиз она ва болалар

Хароба уйлардан бирида топилган оилавий фотосурат

Ҳатайдаги биноларнинг юқоридан кўриниши.

Қаҳраманмарош қабристонидаги зизилада ҳалок бўлганларнинг қабри…

Офатдан бир йил ўтиб кетган бўлсада, ҳанузгача миллионлаб инсонлар ҳунук шароитда яшаяпти. Маълумотларга кўра, Туркияда 2.5 миллион, Сурияда эса, 3.7 миллион бола доимий гуманитар ёрдамга муҳтож.

«Чегара билмас шифокорлар» ташкилотининг қайд этишича, Сурия шимоли-ғарбидаги одамлар ва ҳатто болаларда ҳам зилзила натижасида юзага келган оғир трамвалардан сўнг стресс ҳолатлари авж олган.

Антакя шаҳри. Вайроналар атрофида ҳалок бўлган яқинларини хотирлаш учун ёқилган шамлар…

Хотира маросимида ёниб турган харобадаги ёғду