Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Мисрдан гепатитга қарши дориларнинг жорий йилдаги тўртинчи партияси келтирилди

13.02.2024 09:03

1

Жами 6720 донадан иборат мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланиши белгиланган.

Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С га қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг жорий йилдаги тўртинчи партияси Тошкентга етказилди.

Жами 6720 донадан иборат мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Миср ҳукумати 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ долларилик жами 800 минг дона "Даклатасвир", Софосбувир" ҳамда "Энтекавир" дори воситаларини юртимизга беғараз кўмак сифатида тақдим этишни режалаштирган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган