Сўнгги вақтларда пойтахтимиз Тошкент шаҳри ҳаво ифлослиги рейтингларида “фахрли” юқори ўринларни тез-тез забт этяпти. Уч миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган шаҳар атмосфераси инсон саломатлиги учун кўп ҳолларда бутунлай носоғлом кўрсатгичга чиқди.
Тошкент ҳар доим ҳам шундай бўлганми? Албатта йўқ. Тошкент соя-салқин дарахтларга, серсув кўлларга бой, тоза-озода, бир сўз билан айтганда жуда сўлим шаҳар бўлганини кўпчилик эслайди.
Тошкентдаги бундай аянчли ҳолат кўпчиликка аён, аммо мутасаддилар ҳам, ўзимиз ҳам кўз юмаётган бир неча омиллар сабаб.
Дарахтларга бой паркларни тадбиркорларга топшириш ва тижорат мақсадида ёппасига дарахтларни кесиш ва яшил майдонлар ўрнини қурилишлар эгаллаши.
Миллий боғ – тижорат мақсадида жуда кўп дарахтлар шу ерда йўқотилган. Кўл қисқартирилган. Реконструкция қилиш давомида кўпчилик дарахтлар қуриш даражасида шикастланган.
Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи – у ерда дарахтлар ҳали ҳам кўпдек туюлса-да, аслида сезиларли сийраклаган дарахтлар. Боғ атрофида баланд қурилишлар ҳамон давом этмоқда.
Яна бир катта йўқотиш Амир Темур хиёбонида бўлди. Аввалги ҳолатидан географик ўрни қисқармаган бўлса-да, юзлаб катта дарахтлар энди йўқ.
Тошкентда бундай катта парклар йўқотилиши кам эмас. Бундай йўқотишлар рўйҳатини узоқ давом эттирса бўлади. Шаҳарнинг йирик боғлари “чўллантириш сиёсати” қурбонига айланган.
Трамвайнинг жамоат транспортини олиб ташлаш
Ҳозирги кунда шаҳарда автомобил йирик ҳисобларда ортган. Машиналар шу қадар кўпки, бевосита шаҳар автомобиллар учун деган фикр келади.
Дунёнинг етакчи ривожланган мамлакатлари ҳали- ҳануз трамвайдан фойдаланади. Аммо биз ривожланишни рўкач қилиб, юқорида айтилганидек, шаҳар севимли машиналари учун йўлларни кенгайтириш мақсадида ушбу ажойиб транспорт турини олиб ташлаган.
Трамвайнинг автомобиллардан кўра камроқ экологияга зарари теккан дея оламиз.
Ишлаб чиқариш корхоналари
Иссиқлик энергия стансиялари ва ишлаб чиқарувчи заводлар атмосферага турли хил газлар ва табиатга зарарли чиқиндилар чиқаради. Бугунга қадар бир қатор заводларнинг чиқариб ичимлик сувига қўшиб юбораётганларини ҳам атмосферага чиқараётган газларга филтр қўймаётганини ҳам атрофдаги аҳолининг бевосита касалликларига сабаб бўлаётгани рад этиб бўлмайди.
Жарималар ҳам бу зараркунандаликни тўхтатаётгани йўқ. Милионлаб пул айланаётган хусусий корхоналар учун жаримани пули тўлаш муаммо бўлмаган даражада.
Сўнгги вақтларда ҳам Ангрен ИЕСнинг чанг-газ тозалаш ускуналари талабга жавоб бермаслиги, Тошкент ИЕС Мазут(Мазьут (араб.) — нефтдан 350-360° да қайнайдиган ёнилгилар (бензин, лигроин, керосин, дизель ёнилғиси) ажратиб олингандан сўнг қоладиган қора ёпишқоқ суюклик. Таркибига кўра, углеводлар (мол. м. 400—1000), нефть смолалари (мол. м. 500—3000), асфальтенлар, карбенлар, карбоидлар ва таркибида металлар (В, Ни, Фе, Мг, На, Са) тутган органик бирикмалар аралашмаси)дан фойдаланганлиги аниқланган. Яна бир қатор заводлар турли хил экология зарар еткази учун турли хил жарималар тўлаган.
Қурулиш ишлари
Шаҳарда йиллар ўтгани сари қурулишлар сони ортмоқда. Қурулишлар ҳудуддаги дарахтларни кесилишига ҳамда атмосферани чангитишга сабаб бўлади. Ўзбекистонда мараторий эълон қилинганига қарамай 2023 йилнинг 9 ойида 2500 га яқин дарахтларни ноқонуний кесилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик аниқланган. 2021- йил Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интерюсида “Баъзи раҳбарларнинг бепарволиги ёки манфаатпарастлиги туфайли тураржой мавзеларида одамлар сайр қиладиган, спорт билан шуғулланадиган, фарзандлари билан бирга тоза ҳавода дам оладиган очиқ жойнинг ўзи қолмаяпти.
Албатта, биз бундай ҳолатларга нисбатан қатъий чоралар кўрмасдан туролмаймиз. Шунинг учун ҳам Тошкентда ва бошқа йирик шаҳарларда янги қурилишларни шаҳар ташқарисидаги ҳудудларда амалга ошириш чоралари белгиланмоқда. Тураржой мавзелари ичида коммунал инфратузилмалар — газ, электр энергияси, ичимлик суви ва канализация тармоқларини модернизация қилмасдан, янги бинолар қуриш амалиётига барҳам берилди.”- деб таъкидлаганди.
Пластиклардан кўп фойдаланиш чиқиндини қайта ишлаш
Бугунги кунда бутун дунё пластис маҳсулотларга қарши курашмоқда. Ўзбекистонда ҳам бир неча йилдан бери бу муаммолар очиқланиб пластиклардан имкон қадар қутулиш ғоялари илгари сурилмоқда. Европада тадқиқотларга кўра бир йилда битта европалик бир йил ичида ўртача 500 тага яқин пластик пакетдан фойдаланади. Марказий Осиёда пластиклардан воз кечаётган илк мамлакат бу Қирғизистон. Мамлакат пластик пакетларга чеклов қўйиш бўйича бир қатор қатъий қонунлар қабул қилган. Ўзбекистонда эса пластикларга нисбатан жиддийроқ ислоҳотлар амалга оширганича йўқ.
Мавжуд яшилтизимга асрашга беъетибор ва қўпол муносабатда бўлиш
Пойтахт неча йиллардан буён тинимсиз дарахтларида айрилиб келади. Йўқотилганлар йўқотилди, аммо қолганларини яхши асраяпмизми? Марказлардаги баъзи дарахтларга қаердаб сув келиши ҳам номаълум. Кўпларининг эса илдиз қисми ҳатто цементлаб ташланган. Гарчанд қонунчиликда тақиқланган бўлса ҳам дарахтларнинг аксарият қисми ёритгич чироқлар ва реклама баннерланинг пештахтасига айланган. Буларнинг барчаси дарахтнинг ривожланишига ўсишига фотосинтез жараёнига ҳамда бир қатор корбанат ангдридни кислародага айлантириш каби вазифаларини бажаришини секинлаштиради. Сувсизлик, доимий ёруғлик, дарахт танасига қоқилган михлар, ўралган симлар уларни аста ўлдириб боришнинг юмшоқ йўли.
Шаҳар сув таъминоти хизматининг иши ҳам ҳавас қиларли даражада эмас. Ёз ойларида қанчадан қанча носозликлар туфайли жуда кўп ҳажмдаги сувлар исроф бўлади.
Тошкент ҳар доим ҳам шундай ачинарли аҳволда бўлганми? Йўқ. Унинг яшил тарихи бор эди. Яшил боғ- роғлари-ю тоза ҳавоси. Уни қайтаришга ҳаракат қилмас эканмиз, қайтаролмаймиз. Табиатдаги ягона онгли мавжудод бу инсондир. Фақатгина инсонлар ўзини йўқ қилиш учун қуролни яратган. Биз қўлимизга чилвир олиб ўз нафасини боғаётганлармиз холос.
Фазилат Соиб