Дунёнинг энг новча одами ва энг калта аёли учрашишди

Мардинда яшовчи бўйи 2 метр 51 см.лик, 15 йилдан буён “Дунёнинг энг узун бўйли эркаги” унвонини қўлдан бой бермай келаётган Султон Кўсен, 62,8 см бўйи билан “Дунёнинг энг қисқа бўйли аёли” Ҳиндистонлик Жёти Амге билан АҚШ нинг Лос Анжелес пойтахтида учрашишди.

Султон Кўсен 2009 йилда “Гиннес Рекордлар Китоби” га киритилган. Айни пайтда 27,5 см бўлган дунёнинг энг узун қўлига эга ҳамда 36,5 см.лик энг катта ўлчамдаги пояфзал эгаси сифатида машҳур ҳисобланади. Султон Кўсен бу унвонлари билан дунёнинг 128 та давлатига 500 маротаба саёҳат қилган, турли дастурлардаги чиқишлари билан Туркиянинг Мардин вилоятини машҳур қилган.

Султон ва Жёти Миср маданияти ва Туризм вазирлигининг таклифи билан 2018 йилда Қоҳирадаги учрашувда иштирок этишганди. 2024 йилда “Гиннеслар Рекорди Китоби” дан жой олган Султон Кўсен ўз рекордининг 15 йиллигини қаршилади.