«Ўзтрансгаз» компанияси «шимолдан» табиий газ импорти ҳажмини ошириш мақсадида магистрал газ тизимини модернизация қилиш дастурини амалга оширмоқчи. Бу Ўзбекистоннинг 2024 йил биринчи чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарорида (https://lex.uz/ru/docs/6801272) назарда тутилган.
Биринчи босқичда 2024−2030 йилларда мазкур дастурни амалга ошириш учун 500 миллион доллар ажратиш режалаштирилган. Шу туфайли ҳажмни суткасига 32 миллион куб метрга етказиш кўзда тутилган (Россиянинг «Газпром» компанияси билан амалдаги келишувга кўра, кунига 9 миллион куб метр етказиб бериш кўзда тутилган, декабрь ойида эса бу ҳажм икки баравар оширилган).
Лойиҳани хорижий кредитлар ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилган.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида «Газпром» раҳбари Алексей Миллер Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон 2024 йил ўрталарига қадар 15 йилга газ етказиб бериш ва транзит бўйича ҳамкорлик мажбуриятлари тўғрисида қарор қабул қилиши мумкинлигини айтган эди.
Маълумот учун, 2023 йил 7 октябрдан буён Ўзбекистон Россиядан газни Қозоғистон ҳудуди орқали шимолий йўналишда импорт қилмоқда.
2023 йилда Ўзбекистон экспорт қилганидан кўра кўпроқ газ импортини амалга оширди. Етказиб бериш орасидаги фарқ 165 млн доллардан ошди.