Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида ўғил бола ўқувчиларнинг оммавий равишда сочини олиш “тадбири” ўтказилган. Ҳолат бугун, 23 феврал куни бўлган.
Манбага кўра, мактаб директори Нурқобил Юсупов ташаббуси билан мактабга сартарош чақирилган ҳамда турли синфлардан ўғил бола ўқувчилар спорт залга йиғилиб, сочи олинган.
Жараённи миллий гвардия ходимлари ҳам кузатиб турган.