Рейтингда 12 фоиз билан ўзбекистонлик келинлар пешқадамлик қилган. Улардан кейинги ўринни 11 фоизлик кўрсатгич билан сурияликлар эгаллаган. 3-ўринни эса 9 фоиз билан озарбойжонлик келинлар банд қилган. Россиялик келинлар эса топ-5 ликни якунлаган.
Маълум бўлишича, 2023-йилда хорижлик келинларнинг ўртача ёши 28,5 ёш бўлган. Энг кўп никоҳ июл, август ва сентябр ойларида расмийлаштирилган.
Маълумот учун, ўтган йилги тўйларда ҳар 10 нафар келиннинг бири ўзбекистонликка тўғри келган.