Аввалроқ жорий йил 1 мартдан бошлаб, Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган автотранспорт воситаларининг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланиши кўзда тутилгани ҳақида хабар берилганди.
ИИВ ЖХД ЙҲХХ Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 1 март кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида тиғиз вақт оралиғида (соат 07:00дан 10:00га қадар) рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан ортиқ бўлган юк транспорт воситаларининг ҳайдовчилари билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда ва уларнинг ҳаракатини Тошкент ҳалқа автомобили йўли орқали ташкил этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.