Шоколадни меъёрида истеъмол қилиш инсултни олдини олиш билан бевосита боғлиқ. Бир кунда 7 дан 100 граммгача шоколад истеъмол қиладиган одамларда инсулт ва юрак хуружлари 11 фоизга, бу касалликлардан ўлим хавфи эса 25 фоизга кам кузатилар экан.
Шоколад хотирани кучайтиради, диабет, стрессни камайтиради, терини қуёшнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади ва холестерин миқдорини пасайтиради.
Қора шоколадгина бу хусусиятларнинг барчасига эга. Сутли ёки оқ шоколаднинг фойдалилиги камроқ.