Кеча, 2 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Учинчи Анталия дипломатик форуми доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар Россия–Ўзбекистон муносабатларининг айрим долзарб масалаларини муҳокама қилди. Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги томонларни қизиқтирган қатор масалалар, жумладан, МДҲ ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.