Президент Сирдарёдаги йиғилишда иштирокчилар эътиборини Сайхунободда ўтган йили бирорта кўп қаватли уй қурилмаганига, ваҳоланки ҳозирни ўзида 1 мингга яқин аҳоли уй-жой олиш истагида юрганига қаратди.
“Турон” маҳалласидаги собиқ машина-трактор паркига тегишли бўш ерда 10 та кўп қаватли уй қурилишини бошлашга кўрсатма берилди.
Бу уйларда яшайдиган аҳоли учун 180 ўринли янги боғча ва 35-мактабда 330 ўринли қўшимча ўқув блоки барпо этилади. Шу ерни ўзида иш ўрни яратиш учун тикувчилик корхоналари ташкил қилинади.