Илон Маск Марсга бир миллионга яқин одамни жўнатишни режалаштирмоқда

Илон Маск яқин келажакда Марсга бир миллионга яқин одамни жўнатишни режалаштирмоқда ва янги сайёралар ўрганилмаса, инсоният “бир неча юз йилдан” кейин тўхтайди, деб ҳисоблайди.

У “Starship” ракетаси 2025 йилда Ерга қайтишини ва кўп ўтмай Ойга синов парвозларини бошлашини ваъда қилди.

Бундан ташқари, SpaceX янги технология — космик ёнилғи қуйиш тизимини тайёрламоқда. Бу Марс дастуридаги асосий қарорлардан бири бўлади.