Бугун Тошкентнинг учта туманида электр энергия бўлмайди

16-апрел куни пойтахтнинг Бектемир, Мирабд ва Олмазор туманлари аҳолиси электр таъминотисиз қолади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар электр тармоқлари ахборот хизмати маълум қилди.

Ўчириш сабаби маҳаллий таъмирлаш ишлари :

Бектемир туманида: соат 10:00 дан 17:00 гача – “Ҳусайн Байқаро” маҳалласи;

Миробод туманида: соат 10:00 дан 17:00 гача – “Оқ уй” маҳалласи;

Олмазор туманида: 09:00 дан 17:00 гача – “Охил”, “Гулзор”, “Мояриқ”, “Иброҳим ота” ва “Мискин” маҳаллалари.