«Долларфуруш»лар қопқонга тушди


 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ўтказаётган тезкор тадбирларида доллар айирбошлаш билан шуғулланаётган шаҳслар ушланди.

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.А. фуқаро З.Д.дан жами 4 000 АҚШ долларини 50,2 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси, Қарши туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Қ. жами 3 300 АҚШ долларини фуқаро Р.Х.дан 41,6 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан  ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Н. жами 2 800 АҚШ долларини фуқаро Н.М.га 35,4 млн сўмга сотган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.