Навоийлик тадбиркор тергов изоляторида вафот этгани айтилмоқда

Навоийлик 56 ёшли тадбиркор Азамат Холиқов тергов ҳибсхонасида вафот этгани айтилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалмоқда.

Хабарларга кўра, Холиқовга нисбатан бир неча кун олдин жиноят иши доирасида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. У 26 апрель куни эрта тонгда соғлигидаги жиддий муаммо сабаб тергов изоляторида вафот этган. 

Тадбиркорнинг қандай асослар бўйича терговга жалб этилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.