Туркманистоннинг иссиқхона помидорлари Тожикистон бозоридаги ўзбек помидорини бутунлай чиқариб юборди, деб ёзмоқда EastFruit. Молдова ва Тожикистонда помидор нархи Ўзбекистондагига қараганда арзонроқ, Польшада эса деярли тенг.
Портал таҳлилчиларининг фикрича, ўзининг ажойиб кўриниши ва замонавий қадоқланиши билан туркман помидорлари «нарх бўйича жуда рақобатбардош» саналади.
Шу билан бирга, жорий мавсумда Тожикистон иссиқхона корхоналарида помидор етиштириш билан боғлиқ муаммоларга қарамай, бу сабзавотларнинг нархи йилнинг шу даври учун рекорд даражада паст бўлиб қолган.
1 кг учун ўртача улгуржи нарх рекорд даражада паст — 1,46 доллар ва яқин орада ушбу маҳсулотлар нархининг янада пасайиши кутилиши мумкин.
Бугунги кунда истеъмол қилинадиган иссиқхона помидорининг асосий қисмини импорт қилувчи Тожикистонда уларнинг нархи Ўзбекистонникидан (1,9 доллар) сезиларли даражада паст бўлиб, у ҳанузгача ушбу сабзавотларнинг асосий экспортчиси ҳисобланади.
Хусусан, маҳсулотнинг асосий қисмини Туркиядан импорт қилувчи Молдовада помидорнинг улгуржи нархи (1,57 доллар) ҳозирда Ўзбекистонникидан паст, Тожикистондаги нархларга яқин. Польша (1,96) ва Ўзбекистонда (1,9) иссиқхона помидорлари нархи деярли тенг.