Давлат бюджетининг 4 ойлик дефицити 25 трлн.сўмдан ошди

Апрель ойи давомида давлат бюджетининг даромадлари 19 286,1 млрд. сўмни, харажатлари эса, 25 027,2 млрд. сўмни ташкил этган.

4 ой давомида эса, давлат бюджетининг даромадлари 19,3 трлн.сўмни, харажатлари эса 25 трлн.сўмни ташкил этди. Ой давомида давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг фарқи 5,7 трлн.сўмдан ошган.

2024 йилнинг ўтган 4 ойлик даврида жамланган дефицит эса 25,6 трлн. сўмга етди.

Бу фақат давлат бюджетининг даромадлари ва харажатларининг умумий кўрсаткичлари холос. Унинг мундарижаси, таркибий динамикаси тўғрисидаги маълумотлар очиқлангани йўқ.