Энг қашшоқ давлатлар рейтингини эълон қилинди: Ўзбекистон 67-ўринда
Global Finance журнали энг қашшоқ давлатлар рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон 190 та ўрин ичида 67-ўринни эгаллаган. ЯИМ кўрсаткичи йилига киши бошига 10,9 минг долларни ташкил этган. Ўрин қанчалик баланд бўлса, мамлакат шунчалик қашшоқроқ бўлади.
Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон 43-ўрин (5,8 минг доллар), Қирғизистон 48-ўрин (6,8 минг доллар), Қозоғистон 128-ўринни (34,5 минг доллар) қайд этган.
Жанубий Судан, Бурунди, Марказий Африка Республикаси, Конго Демократик Республикаси ва Мозамбик дунёнинг энг қашшоқ бешта давлати қаторига кирган.