“Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижалар кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қарори қабул қилинди.
Президент фармони билан таълим сифатини ошириш мақсадида республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилиши белгиланганди. Янги тизимни самарали ташкил этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга маошига ҳар ойлик 40 фоизгача устама бериш тартибини жорий қилиш назарда тутилган.
Ҳукумат қарорида белгиланишича, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган республикадаги 500 та умумумий ўртя таълим мактабларининг ҳар брига 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб 2 тадан мактаб бириктирилиб, янги тизимнинг қамрови кенгайтирилади.
2024/2025-ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий этилади.
Маблағлар кимнинг ҳисобидан?
Раҳбарияти ва ўқувчилари рағбатлантиришга тавсия этилган умумий ўрта таълим мактаблари рўйхати ҳар ўқув йили якунида эълон қилинади ҳамда кейинги бир ўқув йили давомида ушбу мактабнинг ўқувчиларига мазкур қарорга мувофиқ раҳбарияти ҳамда ўқувчиларнинг тариф ставкасига нисбатан 40 фоизгача устама берилади.
Ушбу қарорнинг ижроси учун талаб этиладиган маблағлар 2024 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади. 2025 йилдан бошлаб эса давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.