8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди. Отаси бошқа мактаб ўқувчиси

Самарқандда 8 синф ўқувчиси болали бўлди. Унинг жинсий шериги ҳам бошқа мактаб ўқувчиси. 

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги 22-мактабнинг 8-синф ўқувчиси ўғил фарзандли бўлгани ҳақида хабар тарқалди.

Маълумотларга кўра, 2024 йил 8 май куни Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро У.З. ариза билан мурожаат қилган. Унда Э.Ж. унинг 2009 йилда туғилган вояга етмаган қизи З.П. билан 2023 йил август ойида вояга етмаганлигини била туриб жинсий алоқа қилганини айтган. Оқибатида хомиладор бўлганлиги хамда 2024 йил 7 май куни Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида туққанлигини айтиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраб мурожаат қилган.

Маълум қилинишича, гумонланувчи 2007 йилда туғилган. Тумандаги мактабларнинг бирида 10-синфда ўқийди. Муқаддам судланмаган.

Мазкур холат юзасидан ЖКнинг 128-моддаси (Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда