Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Урганчда 17 ёшли йигит 5-қаватдан тушиб кетди

15.05.2024 10:28

40

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 17 ёшли боланинг кўп қаватли уйдан тушиб кетгани юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди. Таъкидланишича,...

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 17 ёшли боланинг кўп қаватли уйдан тушиб кетгани юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳозирда жабрланувчи шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

«Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан кўздан кечирилганда жиноятга алоқадор излар ва нарсалар топилмади. Вояга етмаган С.О.Сапаевнинг тан-жароҳатини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган», — дейилади хабарда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган