Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўқитувчи дарсда ўқувчини аёвсиз калтаклади

24.05.2024 13:24

31

Хоразмда ўқувчиларга қўпол муносабатда бўлиб, калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди. Ижтимоий тармоқларда ҳолат акс этган видео...

Хоразмда ўқувчиларга қўпол муносабатда бўлиб, калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда ҳолат акс этган видео тарқалганди. Маълум қилинишича, воқеа 23 май куни Тупроққалъа туманидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида 6-синф ўқувчиларига география фани дарс машғулоти ўтказилаётган пайтда содир бўлган.

Ўқитувчи мазкур синфнинг икки нафар ўқувчисига ўзаро гаплашиб ўтиргани учун танбеҳ бериб, уларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган.

Шу воқеадан кейин ўқитувчи ўз хоҳишига кўра ариза ёзган ва ишдан бўшатилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган