Ўзбекистон Бош консуллиги хабарига кўра, 45 ёшли Озод Раҳимов 6 май куни Истанбулда икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида ўтказилган қўшма тадбир чоғида қўлга олинган.
У 2022–2023-йилларда Истанбулда бўлганида Туркия-Испания-Никарагуа-Мексика йўналиши бўйича Ўзбекистон ва Тожикистоннинг бир неча фуқароларини АҚШга жўнатишга ваъда берган. Хизматлари учун ҳар биридан 10-15 минг доллар олган ва пулни ўзлаштирган.
Ушбу фуқаронинг қилмишидан жабрланганлар Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллигига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишлари сўралади.